

Препарат иситмани туширувчи, оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Иситмани туширувчи таъсири марказий нерв тизимида арахидон кислотасининг каскадида циклооксигеназа 1 ва 2 (ЦОГ 1 ва 2) ни блокланиши билан боғлиқ бўлиб, улар простагландинларни (ПГ) синтезини камайишига, орқа мия суюқлигида уларнинг концентрациясини ва терморегуляция марказини қўзғалишини камайишига олиб келади ва бунинг оқибатида тана хароратини нормаллашуви юз беради. Иситмалашда хароратни пасайтириш самараси қабул қилингандан кейин 30 минутдан сўнг бошланади, унинг максимал таъсири 3 соатдан кейин намоён бўлади. Асосий оғриқ қолдирувчи механизми бўлиб, ПГ нинг E, F ва I синфларини, биоген аминларини ишлаб чиқарилишини пасайиши ҳисобланади, бу ноцицепторларнинг сезувчанлигини ўзгариши даражасида гиперальгезияни ривожланишини олдини олишга олиб келади. Оғриқни қолдирувчи таъсири яллиғланиш характерига эга оғриқларда жуда яққол намоён бўлади. Яллиғланишга қарши самараси тўқималардаги ЦОГ 1 ва 2 фаоллигини сусайиши билан боғлиқ. Бунинг натижасида ялиғланиш ўчоғларида ПГ ни синтези сусаяди. Бу яллиғланиш медиаторларини секрециясини камайишига ва яллиғланиш жараёнининг эксудатив ва пролифератив босқичларини фаоллигини пасайишига олиб келади. Барча ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) каби ибупрофен антиагрегант фаолликни намоён қилади. Иситма туширувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсири яллиғланишга қарши таъсирига қараганда эртароқ ва кичик дозаларда намоён бўлади (у даволанишнинг 5-7 кунлари бошланади).