Алергид таблеткалар 10 мг

Гистамин Н1-рецепторларининг селектив антагонисти. Аллергик реакциянинг "эрта" босқичида таъсир қилади, эозинофилларнинг миграциясини камайтиради, шунингдек аллергик реакциянинг "кечки" босқичида медиаторларнинг ажралиб чиқишини чеклайди. Астмаси бўлган беморларда цетиризин гистамин чақирадиган бронхоспазмни сезиларли даражада пасайтиради. Бундан ташқари, у специфик аллергенларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган аллергик реакцияни бартараф қилади. Бу самаралар седатив таъсир билан кечмайди. Амалда антихолинэргик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди.
Инструкция: