ДЕКСАМЕТАЗОН 0,1%

Дексаметазон – синтетик фторланган глюкокортикостероид бўлиб, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, иммунодепрессив таъсир кўрсатади, антиэкссудатив ва антифибробластоген хусусиятга эга, деярли минералокортикостероид таъсир кўрсатмайди.

 

Дексаметазон яллиғланиш реакцияларини ривожланишида иштирок этувчи оқсил генлари экспрессиясини ингибиция қилади. Эозинофиллар ва семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралаб чиқишига тўсқинлик қилади. Гиалуронидаза, коллагеназа ва протеазаларнинг фаоллигини тормозлайди. Фибробластлар фаоллигини ва коллаген ҳосил бўлишини сусайтиради. Капиллярлар ўтказувчанлигини пасайтиради, ҳужайра мембраналарини турғунлаштиради, лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокининларни ажралиб чиқишини сусайтиради.

Инструкция: